Обамеянг "Арсенал" учун янги Анри бўлмоқчи

462

Обамеянг

Яқиндагина Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Арсенал”га кўчиб ўтган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг “канонирлар” учун янги Тьерри Анри бўлиш истагида эканлигини айтди.

“Арсенал” шонли тарихга эга жамоа. Ушбу клубда Тьерри Анридек буюк футболчилар тўп суришган. У барча ҳужумчилар учун ҳақиқий наъмуна бўла олади.

Мен ҳам ҳужумчиман ва мен ҳам гол ураман. Лекин, Анри даражасига етишим учун яна кўп ишлашим керак”, - дейди габонлик ҳужумчи.