Обамеянг: Ниҳоят! Мен бундай ажойиб жамоага келганимдан хурсандман

425

Обамеянг: Ниҳоят! Мен бундай ажойиб жамоага келганимдан  хурсандман

Лондоннинг “Арсенал” клубининг янги футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг “тўпчилар” сафига кўчиб ўтганидан сўнг янги жамоасида борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ниҳоят! Мен бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. Мен Микки (Мхитарян назарда тутилмоқда, таҳр.) билан бу ерга келганлигимдан эса жуда хурсандман.

Бу клуб бой тарихга эга. Бу ерда Тьери Анри каби футболчилар тўп тепган. У барча ҳужумчилар учун наъмунадир.

Мен у каби бўлишим учун хали кўп ишлашим зарур”, – деб айтиб ўтди габонлик футболчи клуб  расмий сайтига.