Облак: Финал – Гризманнинг кечаси бўлди

113

Облак: Финал – Гризманнинг кечаси бўлди

 

“Атлетико Мадрид” жамоаси дарвозабони Ян Облак “Марсель”га қарши (3:0) кечган Европа Лигаси финал беллашувидан кейин ўз фирклари билан ўртоқлашди.

“Мен бахтлиман. Футболда тинимсиз меҳнат қилиш ва барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Муваффақиятга эришганимиздан хурсандмиз ва биргаликда буни нишонлаймиз. Антуан – дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Финал –Гризманн кечаси бўлди”, – деди Облак.

Маълумот учун, “Атлетико” Европа Лигасининг уч карра ғолиби сифатида тарихга кирди. Мадрид клуби келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.