Одил Ҳамробеков "Насаф"нинг сўнгги учрашувлардаги қониқарсиз натижаларининг асл сабабини айтди

904

Одил Ҳамробеков

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Нефтчи” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қаршиликлар ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ҳам ишитирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Нефтчи” жамоаси ҳам биз билан ўз майдонимизда ўйнайдиган бошқа жамоалар каби, учрашувни ҳимоядан бошлашди. Аслида рақибни бундай ҳимоявий ўйин кўрсатиши бизга бироз қийинчилик туғдиради. Шунга қарамасдан биз вазиятдан чиқишга эришдик. Устозимиз айтганларидек, бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ғалабадан албатта хурсандмиз. Мақсадимиз, кейинги ўйинларда ўз мавқиемизга қайтиб, мухлислар кутган ўйинмизни намойиш этиш.

Жамоадаги руҳий ҳолат? Бизда ҳамиша руҳий ҳолат жойида. Мураббийимиз бизга доим уқтирадики, ўйнаб ўзингни кўрсатдингми, танилдингми, номингни асрашга, назардан тушмасликка ҳаракат қилишимизни айтади. Албатта, кейинги ўйинлардаги суст ҳаракатимиз бу толиқишдан, бошқа нарса эмас. Бу ҳолат баъзиларда муҳит ёмон деган фикр ўйғотгандир. Аммо аслида бундай эмас. Шуни ишонч билан айта оламан, ҳали ҳеч бир ўйинчимиз «Насаф»нинг ички муҳити ёмон деб, айтмаган. Мана терма жамоаларда ҳам, биздан кетган ўйинчилар билан ўзаро суҳбатда бўламиз улар доимо биздаги ички муҳитни эслашиб, мақташади”, - дейди Ҳамробеков.