Олий лиганинг қайси клубларида хорижлик бош мураббийлар ишламоқда? (Фото)

 

Мана олий лига иккинчи давра ўйинлари ҳам бошланди. Чемпионатнинг иккинчи қисми ҳар доимгиданда қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Чунки бунга етарлича асосларимиз бор. “Пахтакор” кучайди. Энди “Локомотив” енгил тин ололмайди. “Қўқон-1912”нинг иштаҳаси очилди. “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” кейинги йили ОЧЛда иштирок этиш учун курашади. Мана шу омиллар бизни иккинчи давра баҳсларини диққат билан кузатишимизни талаб қилади.

Қолаверса, айрим клубларимизда хориждан мутахассислар иш олиб боришмоқда. Жумладан, иккинчи даврада иштирок этиши сўроқ остида турган “Обод”ни украиналик мураббий бошқармоқда.

Олий лига-2017 биринчи даврасида қайси клубларимизда неча марта мураббийлар алмашди?

Қуйида сиз олий лига-2017да ишлаётган хоришлик бош мураббийлар билан танишишингиз мумкин.

“Олмалиқ” – Виктор Кумиков (Россия)

“Пахтакор” – Шота Арвеладзе (Грузия)

“Машъал” – Александр Хомяков (Россия)

“Обод” – Андрей Демченко (Украина)

Чемпионатимизган қолган жамоаларида маҳаллий мутахассислар иш олиб боришмоқда.

“Локомотив” – Андрей Микляев

“Бунёдкор” – Миржалол Қосимов

“Металлург” – Рустам Мирсодиқов

“Навбаҳор” – Илҳом Мўминжонов

“Қўқон-1912” – Нўъмон Ҳасанов

“Нефтчи” – Вадим Абрамов

“Бухоро” – Улуғбек Бақоев

“Динамо” – Олег Тюлькин

“Насаф” – Рўзиқул Бердиев

“Шўртан” – Виталий Легай

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!