“Оренбург” Афониннинг тақдимот маросимини ўтказди (видео)

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Вадим Афонин қишки трансфер бозори вақтида Махачқаланинг “Анжи” жамоасидан “Оренбург” сафига бориб қўшилди.

“Оренбург” клуби эса бугун қишда жамоага келган янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Клуб президенти Владимир Гнездилов уларга ўз либосларини тақдим этди. Жумладан, ҳамюртимиз  яна ўзининг жонажон (у илгари “Оренбург”да ҳам, “Анжи”да ҳам шу рақамда ўйнаган) – 29  рақамида тўп сурадиган бўлди.

“Оренбург” матбуот хизмати эса тақдимот маросими видеосини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!