Осиё чемпионини Жиззахда қандай кутиб олишди (фото ва видео)

Хабарингиз бор, Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолиб чиқди. Ушбу муваффақиятда Жиззахда туғилиб ўсган, ҳозирда Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси  Азизжон Ғаниевнинг ҳам хиссаси катта.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби  расмий сайтида ёзилишича, жиззахликлар чампион футболчини муносиб тарзда, карнай сурнай садолари остида кутиб олишди.

Хабарда айтилишича, футбол мухлислари ёш футболчини табриклаш мақсадида Ғаниевлар хонадонига ташриф буюришди. Маҳалла оқсоқоллари бошчилигидаги барча маҳалладошлар Азизжон Ғаниевнинг чинаккам муҳлисига айланиб, Осиё чемпионати давомида уни ва жамоадошларини қўллаб-қувватлаб туришганини,терма жамоанинг мувофақияти эса уларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини янада орттирганини таъкидлаб, уни келажакдаги фаолияти бунданда мувоффақияли бўлишига тилак билдиришди.

Шундан сўнг, Азизжон Ғаниев  билан Жиззах вилоят ҳокимлигида  Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев, ҳоким ўринбосари Ботир  Тўхтамишев, вилоят Футбол Федерацияси биринчи  вице президенти  Анвар Мусулманов ,Жиззах вилоят Жисмоний  тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ином Тожибоев учрашдилар. Учрашув давомида раҳбарлар Алижон Ғаниевга шундай ўғлонни вояга етказиб тарбиялагани учун миннатдорчилик билдириб, Азизжон Ғаниевга ҳам келажакда  миллий терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, мувофаққият қозонишига ишонч билдиришди. Учрашув сўнггида Азиз Ғаниевга Жиззах вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари  топширилди.

Юртимизда футболни севишади. Футболчиларимиз эса халкимизнинг доимий эътибор ва эътирофида. Умид қиламизки,ёшлармиз келажакда Азизжон Ғаниев каби ютуқларга эришиб, юртимиз спорти довруғини юксакларга кўтаришади. Қўйида Жиззах шахар телевидиниесининг махсус видео лавҳасини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!