Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ финалчилари маълум

Ҳиндистонда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди.

Дастлабки ярим финалда Бразилия ва Англия ўсмирлари беллашди. Бу ўйинда Райан Брюстер томонидан урилган учта гол инглизларга финал йўлланмасини тақдим қилди. Ёш иқтидор мусобақада ўтказилган 4та ўйинда жами 7та гол урди.

Иккинчи ярим финалда Мали ва Испания ёшлари майдонга тушди. Европаликлар Абель Руис (2) ва Ферраннинг голлари эвазига якуний ғалабани қўлга киритди.

ЖЧ-2017 (U17). Ҳиндистон.

Яримфиналлар
25 октябрь

Бразилия U17 - Англия U17 - 1:3
Голлар: Уэсли (21) - Брюстер (10, 39, 77)

Мали U17 - Испания U17 - 1:3
Голлар: Н'Диайе (74) - Руис (19 пен, 43), Ферран (71)

28 октябрь
Учинчи ўрин учун баҳс
Бразилия U17 - Мали U17

Финал
Англия U17 - Испания U17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!