Ўсмирларимиз Иордания билан дуранг ўйнади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати саралаши доирасида "А" гуруҳ учрашувлари давом этмоқда.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 4-турида Иордания ўсмирлар терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўзсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан олдин ўз очколари сонини 7 тага етказди ва айни дамда гуруҳда тўплар нисбати бўйича Иордания терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

Турнинг иккинчи учрашувида турнир мезбони Саудия Арабистони терма жамоаси Шри-Ланка терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида саралаш турнири мезбони Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

U-16 ОЧ саралаш босқичи

Ар-Риёд, Саудия Арабистони

22 сентябрь, жума

Иордания – Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Дониёр Собиров, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев, Жавоҳир Абдуалимов, Бобурмирзо Эргашев, Темур Мамасиддиқов, Бобур Собиров.

24 сентябрь, якшанба Баҳрайн – Иордания 18:00

ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони (Тошкент вақти билан соат 22:15)

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!