ЎзПФЛ Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари учун аккредитациядан ўтказишни бошланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати 2018 йилги Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзидан туриб ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз рўйхати (“заявка”лари)ни 9 февралдан 20 февралгача ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитация “заявкаси” намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, ушбу мавсумдан бошлаб, барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!