Ўзбекистон Кубоги: “Насаф” – “Локомотив” жавоб баҳсининг санаси маълум

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Локомотив” ўз майдонида “Насаф” билан куч синашганди. Дастлабки ўйинда тошкентликлар қаршиликлардан 3:1 ҳисобида устун келишганди.

“Насаф” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур жуфтликнинг жавоб баҳси санаси маълум. Унга кўра “Насаф” – “Локомотив” қарама-қаршилиги 7 октябрда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал жавоб баҳси.

“Насаф” (Карши) – “Локомотив” (Ташкент)

07.10.2017. “Марказий” стадион

Биринчи ўйин: 1:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!