Ўзбекистон Кубоги қайси жамоага насиб этади? | Превью

Бугун 2016 йилги футбол мавсумининг сўннги баҳси яъни Ўзбекистон Кубоги 2016 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Динамо Спорт Мажмуасида кубок чемпионлиги учун Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда Қаршининг “Насаф” жамоалари кураш олиб боришади.

Олий Лига 2016 соҳиби бўлмиш “Локомотив” жамоаси ҳамда Ўзбекистон Кубогининг амалдаги чемпиони “Насаф” ўртасидаги қарама-қаршилик мухлислар учун шиддатли ва томошабоп ўйин тақдим этишини таҳмин қилиш қийин эмас.

“Локомотив” финал ўйини остонасида “Бунёдкор” жамоасини ярим финал учрашувларида бир хил 1-0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Насаф” вакиллари эса бухороликларни 4-1 ҳисобида таслим этди.

Маълумот ўрнида, “Насаф” жамоаси ўтган йилги кубок баҳсларида зафар қучган эди. Жиззахда ўтган финал баҳсида “аждарлар” “Бунёдкор” клуби устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни Қарши шаҳрига олиб кетишган эди. Эътиборлиси, ҳозирда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилаётган Туркманистонлик легионер Артур Геворкиан ўша ўйинда “Насаф” сафида аьло даражада ҳаракат қилиб, учрашувдаги дастлабки голга муаллифлик қилган эди.



Бу жамоалар ўртасидаги ўзаро баҳсларнинг статистикасига тўхталадиган бўлсак, “Локомотив” жамоаси 2006 йилдан бери “Насаф”га қарши ўтказилган 22 учрашувдан фақатгина еттитасида ғалаба қозонган бўлса, қаршиликлар 10 маротаба ғалабага эришишкан. 5 та учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. “Темирйўлчилар” рақиб дарвозасини 21 бор ишғол этган бўлса, 27 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.

Юқоридаги жадвал soccerway.com веб сайти тақдим этган маълумотларга асосан тузиб чиқилган (2006 - 2016 йиллар). 


“Локомотив” “Насаф”га қарши ўтган сўнгги беш учрашувнинг тўрттасини ғалаба билан якунлаган. “Темирйўлчилар” ҳар бир учрашувда рақибларидан минимал устунликка эга бўлганлар. “Насаф” вакиллари эса, бу рақибларини сўнгги маротаба 2015 йилда Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳсида мағлуб этган эди.

Жамоалар ўртасидаги сўннги бешта баҳс:

29/10/16 | Олий Лига | Локомотив – Насаф 3 – 2

16/06/16 | Олий Лига | Насаф - Локомотив 1 – 2

19/09/15 | Олий Лига | Локомотив – Насаф 1 - 0

15/09/15 | Ўзбекистон Кубоги | Локомотив – Насаф 1 - 0

12/08/15 | Ўзбекистон Кубоги | Насаф – Локомотив 2 – 0



Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатида сўз юритадиган бўлсак, улар финал баҳсига қадар Ўзбекистон Кубогида ҳам, Олий Лигада ҳам жуда яхши иштирок этишди. Жамоаларнинг ўтказган сўнгги беш учрашувида қайд этилган натижаларга кўра, “Локомотив” сўнгги беш ўйинда фақат ғалаба қозониб келмоқда. “Насаф” вакиллари эса, сўнгги бешта ўйиндан тўрттасида зафар қучишди. Биргина мағлубият “Локомотив” жамоасидан Олий Лиганинг 27-тур доирасидаги баҳсда қабул қилиб олинган эди.

"Локомотив" жамоасининг ўтказган сўннги беш учрашуви (Ғ-Ғ-Ғ-Ғ-Ғ)

1. "Бунёдкор"  – “Локомотив” 0 – 1 (Ўзбекистон Кубоги | Ярим финал)

2. "Бунёдкор" – “Локомотив” 0 – 1 (Олий Лига | 30-тур)

3. “Локомотив” – "Металлург" 4 – 1 (Олий Лига | 29-тур)

4. "Қизилқум" – “Локомотив” 0 – 1 (Олий Лига | 28-тур)

5. “Локомотив” – "Насаф" 3 – 2 (Олий Лига | 27-тур)


"Насаф" жамоасининг ўтказган сўнгги беш учрашуви (Ғ-Ғ-Ғ-М-Ғ)

1. "Насаф" – "Машал" 2 – 0 (Олий Лига | 30-тур)

2. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0 – 3 (Олий Лига | 29-тур)

3. "Насаф" – "Нефтчи" 3 – 1 (Олий Лига | 28-тур)

4. "Локомотив""Насаф" 3 – 2 (Олий Лига | 27-тур)

5. "Насаф" – Навбаҳор 6 – 0 (Олий Лига | 26-тур)


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!