Ўзбекистон МТЖ ёш футболчилар билан Эронга жўнаб кетди

357

Ўзбекистон МТЖ ёш футболчилар билан Эронга жўнаб кетди

 

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Асосан миллий чемпионатимизда иштирок этаётган ёш футболчилардан ташкил топган миллий терма жамоа ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Эронга жўнаб кетди. Футболчилар сафар олдидан Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказишди.

Машғулотларда тўлиқ таркиб билан қатнашган футболчилар асосан ўртоқлик ўйинида қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машғулот олиб боришди. Эронга етиб боргандан сўнг терма жамоамиз вакиллари мураббийлар кенгаши бошчилигида назарий машғулотларга киришадилар.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қуйидаги таркибда йўл олди:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф» 
Эргашев Ботирали – «Навбахор» 
Давронов Раҳимжон – «Машъал»

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор» 
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи» 
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912» 
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор» 
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф» 
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор» 
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург» 
Сидоров Андрей – «Қизилқум»