Ўзбекистон ОТЖ Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун Фарғона шаҳрига йўл олганди. 

Куннинг иккинчи ярмида Равшан Ҳайдаров бошчилигади олимпия терма жамоаси аъзолари Фарғонага етиб боришди. Футболчиларни Фарғона вилояти футбол федерацияси масъуллари, ёш спортчилар, маҳаллий ишқибозлар ва ОАВ вакиллари катта тантана билан кутиб олишди.   

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари Фарғонадаги “Asia” меҳмонхонасига жойлашишди. Улар бугундан машғулотларга киришишади, дея маълум қилмоқда ЎФА матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, Кения ОТЖга қарши Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 1-ўртоқлик учрашуви 23 март куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида, иккинчи ўйин эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!