Ўзбекистон ОТЖга номзод бўлган футболчилар Тошкентда йиғинга киришишди

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров терма жамоага номзод бўлган футболчилар иштирокида йиғин бошлади.

Йиғиндан асосий мақсад Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш ва саралаб олиш.

Йиғин давомида жамоанинг ҳимоя ва ҳужумдаги техник-тактик ҳаракатлари шакллантирилади. Футболчилар “Чиғатой” спорт базасида жойлашиб, “Бунёдкор” стадионида машғулотлар олиб боришмоқда.

Равшан Ҳайдаров ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги футболчиларни жалб қилган:

Дарвозабонлар:
1.Ҳамроев Умиджон ("Пахтакор")
2.Раимов Шохрух ("Динамо")
3.Муҳаммаджонов Машҳур ("Насаф")

Ҳимоячилар:
4.Шукуриллаев Самандар ("Насаф")
5.Алиқулов Ҳуснуддин ("Машъал")
6.Авилов Хушнуд ("Андижон")
7.Алижонов Илҳом ("Сурхон")
8.Мўйдинов Абубакир ("Бунёдкор")
9.Юлдашев Иброҳим ("Пахтакор")
10.Асқаров Бобур ("Пахтакор")
11.Ўлмасалиев Аваз ("Нефтчи")
12.Усмонов Бурҳон ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар:
13.Ҳошимов Даврон ("Металлург")
14.Абдуллаев Абдулла ("Бунёдкор")
15.Қодирқулов Санжар ("Бунёдкор")
16.Умиров Даврон ("Бунёдкор")
17.Икромов Фаррух ("Бунёдкор")
18.Юлдашев Расул ("Бунёдкор")
19.Абдусаломов Жаҳонгир ("Бунёдкор")
20.Исмоилов Аброр ("Нефтчи")

Ҳужумчилар:
21.Султанов Муҳаммад ("Металлург")
22.Убайдуллаев Шаҳзод ("Машъал")
23.Мираҳмадов Миржаҳон ("Бунёдкор") 

Насруллаев Шерзод, Ибрагимов Достон, Аҳмадов Жаҳонгир ва Ғанижонов Бегзод жароҳатлари туфайли ўз клубларига қайтариб юборилган.

Бугун футболчилар тест-синовлари топширишди. Шамиль Исеев бошчилигидаги ЎФА Илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текширувдан ўтказишмоқда. Тошкентдаги йиғин 15 апрелга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!