Ўзбекистон U-16 термаси “Қозоғистон президенти кубоги”да бронза медалларини қўлга киритди

 

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири ўз ниҳоясига етди.

Бугун, 8 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистонга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа 3000 АҚШ доллари мукофот пули билан тақдирланди

Мусобақанинг финал беллашувида Россия ва Грузия ўсмирлари ўзаро кураш олиб борди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса омад россияликлар томонида бўлди – 5:4.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев шогирдлари турнир давомида Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Тожикистон ўсмирлари 3:1 ҳисобида таслим этилганди. Яна бир ўйинда Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
8 сентябрь, жума

3-ўрин учун. Қозоғистон – ЎЗБЕКИСТОН 1:4

ФИНАЛ. Россия – Грузия 1:1 (пенальтилар серияси – 5:4)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!