Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда Арманистонга мағлуб бўлди

 

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Арманистон ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Александр Мочинов шогирдлари иккинчи учрашувда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон ёшлар термаси сафида ягона голга Дилшод Саидов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳнинг саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Ереван, Арманистон
9 август, душанба

Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 — 4:1

Голлар: Армен Ховханнисян (26, 59, 61), Ованнес Арутюнян (40, пенальти) – Дилшод Саидов (51, пенальти)

Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Дилшод Саидов, Иброҳим Йўлдошев, Жавоҳир Қиличев, Расул Йўлдошев, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳбоз Умаров.

Захира: Бобур Асқаров,Нодир Куйбоков, Аюбхон Азимов, Аббос Жумақулов, Санжар Зокиров, Акмал Мозговой.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!