Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга йўл оладиган таркиби

1641

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга йўл оладиган таркиби

Футбол мухлисларига маълумки, шу йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси Эрон билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши аниқ.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи вазифасини вақтинча бажариб турган Темур Кападзе Эрон билан бўладиган баҳсга танлаб олган футболчилар билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф» 
Эргашев Ботирали – «Навбахор» 
Давронов Раҳимжон – «Машъал» 

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор» 
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи» 
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912» 
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор» 
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф» 
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор» 
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург» 
Сидоров Андрей – «Қизилқум»