Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқаришга таклиф этилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, бугун 3 апрель куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Серезо Осака” (Япония) – “Жей Жу Юнайтед” (Жанубий Корея) жамоалари ўртасидаги учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Бу ҳақда ЎФа расмий сайти хабар бермоқда. 

Шунингдек, эртага 4 апрель куни ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган “Шанхай СИПГ” (Хитой) - “Кавасаки Фронтале” (Япония) жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам Валентин Коваленкога Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдинов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.

10 апрель куни ОФК Кубоги доирасидаги “Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малкия” (Баҳрайн) жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмоновларга ишониб топширилган.

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) Иорданияга йўл олишди.

Бундан ташқари, Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқарадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!