
ПСЖ 12-марта Франция кубогини қўлга киритди
Кеча шунингдек Францияда мамлакат кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Шу куни ПСЖ учинчи дивизион вакили ҳисобланган “Ле Арбье”га қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа парижликлар ўз тарихларида 12-марта ушбу совринни қўлга киритишди.
“Ле Арбье” – ПСЖ 0:2 (0:1, 0:1)
8 май «Стад де Франс»
Голлар: 0:1 – 26 Ло Чельсо, 0:2 – 74, пенальти Кавани.
“Ле Арбье” – Пишо, Фофана, Пажери, Мари, Декер, Флошон, Экмеэр (Кутюрье, 88), Жерманн (Гбоо, 63), Бонгонги, Рошто, Ванбалегем (Дабас, 62).
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес (Менье, 86), Маркиньос, Ло Чельсо, Мотта (Дракслер, 68), Рабьо, Ди Мария, Мбаппе (Пасторе, 86), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Берчиче (15), Пишо (73).
Фикрлар