ПСЖ Луис Энрике билан музокаралар ўтказди

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти Унаи Эмерининг ўрнига муносиб номзод қидиришни жадал олиб бормоқда.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ўтган мавсум “Барселона” бошқарувидан кетган Луис Энрике билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш учун музокаралар ўтказишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 47 ёшли испаниялик мутахассис Лондоннинг “Челси” клуби билан ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!