ПСЖ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин

ПСЖ ҳимоячиси Томас Менье "Ювентус"нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Football Italia тарқатган хабарга кўра туринликлар раҳбарияти ёзда жамоани тарк этадиган ҳимоячи Штефан Лихтштайнернинг ўрнига айнан 26 ёшли бельгиялик футболчининг номзодини илгари суришмоқда. Ўз навбатида парижликлар ҳам молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун мавсумлар оралиғида бир қатор футболчилари билан ҳайрлашишга мажбур бўлишади. Табиийки ушбу футболчилар орасида Менье ҳам бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Менье жорий мавсум Франия чемпионатида жами 19та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!