1148

ПСЖ клуби раҳбарияти Жанлуижи Буффонга тўрт йиллик шартнома таклиф қилди, дея хабар беради Италия ОАВ.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар мувафаққиятли ўтган. Француз клуби футболчига аввалроқ ОАВ нашрларида айтилгандек, 2 йил эмас, балки 4 йиллик келишув таклиф қилган.

40 ёшли футболчи ёзда “Ювентус”ни тарк этиб, эркин агентга айланади. Ўтган мавсумда у Италия чемпионати доирасидаги ўйинда 21 марта майдонга тушиб, 12 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Sports.uz 2018