ПСЖдан кетган Эмери АПЛда иш бошлаши мумкин

499

ПСЖдан кетган Эмери АПЛда иш бошлаши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби собиқ бош мураббийи Унаи Эмери фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Goal.com интернет нашри тарқатган хабарга кўра 46 ёшли испаниялик мутахассис "Вест Хэм"да Дэвид Мойеснинг ўрнини эгаллаши мумкин. “Болғачилар” эса яқин 10 кун ичида ўзларининг янги бош мураббийи номини эълон қилишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, "Вест Хэм" жорий мавсум АПЛни 13-поғонада якунлади.