"Пахтакор" U-13 жамоаси Қозоғистонда халқаро турнирда қатнашади

 

1-6 май кунлари Қозоғистоннинг Актобе вилоятида "Ҳоким Кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтади.

2005 йилда туғилган ёш футболчилар иштирок этадиган мусобақада "Пахтакор" шарафини Фарҳод Нишонов шогирдлари ҳимоя қилишади.

Турнирда Россия ва Қозоғистон жамоалари ҳам иштирок этишади. 6 жамоа гуруҳ босқичи тизимида ғолиблик учун кураш олиб боради.

"Пахтакор" академиясининг ўйинлар жадвали билан танишинг:

1 май
"Пахтакор" - "Носта" (Россия)

2 май
"Пахтакор" - БЎСМ-7 (Қозоғистон)

4 май
"Актобе" (Қозоғистон) - "Пахтакор"

5 май
РОЗСМ (Қозоғистон) - "Пахтакор"

6 май
"Урал" (Россия) - "Пахтакор"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!