"Пахтакор" футболчилари "FIFPRO WORLD XI" учун овоз беришди

 

"Жар" стадионида "Пахтакор" футболчилари ФИФА рамзий терма жамоаси учун овозларини беришди, дея маълум қилади клуб матбуот хизмати. 

Бундай овоз бериш орқали 2005 йилдан бери ФИФАнинг ҳар йил учун рамзий терма жамоаси аниқлаб келинади. Бу сафар унда "Пахтакор" ўйинчилари ҳам иштирок этишди.

Улар ўзлари маъқул топган 11 нафардан футболчини махсус сўровнома қоғозида акс эттиришди. Энг кўп овоз тўплаган ўйинчилар ўз позициясида йил рамзий жамоасидан ўрин олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!