"Пахтакор" футболчилари "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

 

"Пахтакор" футболчилари Суперлига 9-тур ўйинига ҳозирлик кўришни бошлаб юборишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Кеча футболчилар "Жар" стадионида машғулотга киришишди.  "Навбаҳор"га қарши кечган беллашувда асосий таркибда майдонга туширилган ўйинчилар тикланиш машқларини бажаришди.

Қолган футболчилар эса одатий суръатда ишлашди. Айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча ўйинчи машғулотда тўлиқ қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" – "Пахтакор" учрашуви 29 апрель куни бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!