"Пахтакор" легионерлари сафга келиб қўшилмоқда

 

"Пахтакор" жамоаси Суперлига 4-турига тайёргарликни бошлаб юборди. "Шерлар" кеча "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказишди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, машғулотларга олимпия терма жамоасидан Ҳожиакбар Алижонов ва Гвинея-Биссау терма жамоаси сафидан етиб келган Исмоил Гонсалвеш қўшилди.

Бугундан миллий терма жамоамиз ҳамда Черногория термасига жалб этилган яна олти нафар ўйинчи машғулотларга қўшилади.

Кечаги машғулотда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчи иштирок этди. Бугун "Жар" стадионида шуғулланиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!