"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

 

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 2018 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Биринчи кунги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган машқларга эътибор беришди. Улар тўп билан ва тўпсиз турли машқларни бажаришди.

Клубнинг илк машғулотида қуйидаги футболчилар қатнашиди:

Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев, Даврон Ҳошимов, Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Жамшид Юсупов, Владимир Козак, Станислав Андреев, Шерзод Аъзамов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Собит Синдаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Достон Иброҳимов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Жасур Ҳакимов, Игорь Сергеев.

Тиаго Безерра, Гиди Канюк ва Ростин Гриффитс 27-28 декабрдан машғулотларга қўшилиши кутилмоқда.

Ботир Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллаев ва Забиҳилло Ўринбоев U-23 терма жамоаси таркибида Хитойда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик йиғинида иштирок этишмоқда.

Эртага "Пахтакор" икки маҳал машғулот ўтказиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!