“Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувида белгиланмаган пенальти (Видео)

Хабарингиз бор, кеча олий лига 26-турнинг энг муросасиз ва баҳсларга бой ўйини бўлиб ўтди. Унда кескин ва муросасиз баҳс ўтказилди.

Биз ушбу видео орқали кеча тортишувларга сабаб бўлган ҳолатлардан бирини тақдим этамиз. 62-дақиқада Шахзодбек Нурматов жарима майдони ичида Александр Лобанов билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва йиқилди. Бу паллада Азиз Асимов Нурматовни симуляцияда айблаб, унга сариқ карточка кўрсатди. Аммо у адашганди. Ушбу видео такрорлар шуни кўрсатмоқдаки, Лобановнинг қўли ҳужумчининг оёғига теккан. “Шерлар” посбонининг иккинчи қўли ҳаракатда эди ва рақибнинг оёғига тегди. Бу 11 метрли жарима зарбаси белгилаш учун асос бўларди. Аммо, лекин, бироқ...

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинида ишлаган лайнсмен "2" олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!