“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихидан

 

Суперлиганинг 10-турида “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади.  Қўқонликлар матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотларни тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” Ўзбекистон чемпионатида шу кунга қадар 24 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 67:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 47, “Қўқон-1912” 20 очкони қўлга киритган.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:

14.10.2017 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 2:0
11.03.2016 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:0
08.08.2015 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:1
18.03.2003 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:0

Ҳакамлар

6 май, якшанба куни бўлиб ўтадиган “Пахтақор” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу рефери 6-тур доирасидаги АГМК – “Қўқон” баҳсида ишлаган эди.

Pepsi Суперлига, 10-тур

6 май, якшанба

“Пахтакор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).
Комиссар – Ш.Ражабов.

Бошланиш вақтлари

Ёшлар таркиблари учрашуви 5 май, куни "Жар" стадионида 16:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 6 май кун куни 18:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!