1224 0

Айни дамда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Жаъфар Ирисметов бундан бироз вақт муқаддам жамоага янги стадион қурилиши ҳақида хабарлар тарқалгани, аммо нега бу борада ҳозиргача бирор бир иш амалга ошмаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Бу 1-2 кун ичида ҳал бўладиган масала эмас. Бу ҳамма билан маслаҳатлашган ҳолда қилинади. Лекин ҳозирги кунга келиб стадион масаласи ўз ечимини топиб боряпти. Стадион қурадиган одамлар билан музокаралар олиб бориляпти. Балки бу йил стадионни бошқатдан қуриш ишларини бошласак ҳам керак. Аммо бу биргина “Пахтакор”нинг ўзига боғлиқ эмас. Ушбу ишни бошлаш учун тегишли жойлардан рухсат олишимиз керак. Стадион қуриш осон нарса эмас. Бунинг учун барчасини ҳисобга олиш зарур. Лекин шуни ишонч билан айтаманки, “Пахтакор” яқин йиллар ичида янги замонавий стадионга эга бўлади”, - дейди Ирисметов.

Жаъфар Ирисметов билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимизда ўқийсиз. Шундай экан биздан узоқлашманг!

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98