Пеп Санчесдан умидини узди

772

Пеп Санчесдан умидини узди

Алексис Санчеснинг “Арсенал” сафини тарк этишининг тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақида Goal.com нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” Санчес билан музокараларни тўҳтатган ва ушбу қарорни Пеп Гвардиоланинг ўзи қабул қилган.

“Сити” раҳбарияти футболчининг агентларидан норози бўлишган, бунга сабаб музокараларнинг охириги палласида “Манчестер Юнайтед” 29 ёшли хужумчига кўпроқ маош тўлашга ваъда беришган ва агентлар барча харакатларни бекор қилишган.

The Independent нашрининг хабар беришича, Санчес МЮ сафига ушбу хафтанинг охирига қадар келиб қўшилади ва у ҳафтада 400 минг евро маош олади.