289

 

Бугун, 11 май куни Қаршидаги “Марказий” стадионда катта футбол байрами. Мамлакатимизнинг икки гранд жамоаси “Насаф” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўзаро беллашади. Pepsi Суперлига 11-турининг марказий ўйини соат 18:30да бошланади.

Мазкур учрашувда Равшан Эрматов бошчилигидаги Суперлига тарихида илк марта 5 нафар ҳакамдан иборат гуруҳ иш олиб боради.

Баҳсдан олдин ҳамда танаффус вақтида мухлислар учун қаршилик эстрада хонандаси Хуршид Рустамов ижросидаги концерт дастури тақдим этилади. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларнинг тўрт нафари, лотерея ўйини орқали MDC смартфонларини ҳамда 4 нафари спорт кийимларини ютиб олишлари мумкин

Қаршидаги ўтказилган учрашувларда озгина бўлсада, “аждарлар” устунлик қилишмоқда. Бунгача бўлган 21 учрашувнинг 8тасида “Насаф”, 6тасида “Пахтакор” ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган.

Sports.uz 2018