1554

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ёзда сотиб олишни режалаштираётган "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун мерсисайдликларга қанча маблағ таклиф қилиш борасида бир қарорга келди.

Хабарларга қараганда Перес мавсумлар оралиғида 25 ёшли мисрлик тўпурарни “Саньтяго Бернабеу”га олиб келишига ишонмоқда. Бунинг учун у “Ливерпул”га 150 млн евро ҳамда ўз етакчиларидан бирини таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсвум мерсисайдликлар сафида жами 45та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 40та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Sports.uz 2018