Перес Зиданнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилди

“Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини “қироллик клуби”да давом этиришини хоҳлаяпти.

45 ёшли франциялик мутахассис ўз келажаги бўйича ҳеч қандай қарорга келгани йўқ, шу қатори у бу таклифга жавобни мавсум якунида бериши керак.

Ушбу вазиятда ноаниқлик бўлгани туфайли “қаймоқранглилар” раҳбарияти жамоага янги бош мураббий қидиришни йўлга қўйган, бироқ клуб Зиданнинг жамоани тарк этишига қарши. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!