Пирло Италия терма жамоасига қайтиши мумкин, агар...

“Ювентус” ва “Милан” клублари афсонаси, Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло Италия футбол федерацияси вакиллари билан учрашди.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра агар мамлакат бош жамоасини Антонио Конте ёки Карло Анчелотти ўз бошқарувига оладиган бўлса, Пирло терма жамоа мураббийилар штабига кириб, ушбу мутахассисларга яқиндан ёрдам беришга тайёр.

Маълумотларга кўра раҳбарият терма жамоа бош мураббийи борасидаги масалага ЖЧ-2018 бошлангунига қадар аниқлик киритишни режа қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!