392 0

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Telelombardia тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи сўнгги пайтларда манкуанликлар  устози Жозе Моуринью билан келиша олмай қолган ва шу сабаб у яна “Ювентус”га қайтишни истамоқда. Ўз навбатида туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам франциялик собиқ шогирди билан яна бирга ишлаш истагида.

Таъкидлаш лозимки, Погбанинг шартномасига кўра “Ювентус” уни 60 млн евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга ва айнан “кекса синьора” ушбу банддан фойдаланиб, уни ортга қайтариши мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98