Погба зўр уй сотиб олди

 

 

Дунёнинг энг қиммат футболчиси Поль Погба ярим йил меҳмонхонада истиқомат қилганидан сўнг ўзига барча қулайликларга эга муҳташам уй сотиб олди.

Чешир графлигида уйни олиш учун франциялик футболчи 3,6 миллион доллар сарфлади. Бу уй "Манчестер Юнайтед" машғулотлар базасига яқин жойлашган ва футболчи 20 дақиқада машғулотга етиб келади.

Бу уй бешта ётоқхона , катта ошхона, сауна, бильярд хона каби қўшимча қулайликларга ҳам эга.

Уйнинг аввалги хўжайини Поль Погбани хурсанд қилиш мақсадида нархдан 750 минг доллар ўтиб берди. Аввалига бу уйнинг нархи 4,35 миллион долларга баҳоланган эди.

Поль Погба жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида Англия премьер-лигасида 23 та учрашувда рақиблар дарвозасига тўртта ол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!