326

Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Москва томон йўлга чиқди.

Амалдаги Европа чемпионлари Россия пойтахтидан Кратово шаҳрига йўл олишади. Улар бу ерда "Сатурн” клуби базасига жойлашади.

Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоа мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида дастлаб 15 июнь куни Сочи шаҳридаги "Фишт" стадионида Испанияга қарши майдонга тушса, кейинчалик Марокаш ("Лужники", 20 июнь) ва Эрон ("Мордовия Арена", 25 июнь) терма жамоалари билан баҳс юритади.

Sports.uz 2018