Премьер Лига тарихидаги энг яхши заҳира ўйинчилари

Премьер Лигада навбатдаги мавсум ҳам ўз поёнига етмоқда. Goal нашри Премьер Лига ўйинларида захирадан майдонга тушиб ўйин тақдирини ўзгартиришга эришган футболчилар ўнлигини тузиб чиқди. Улардан кўпчилиги футбол мухлисларига жуда яхши таниш. Эътиборингизга энг кучли “сеҳрли таёқчалар” ўнлигини тақдим қиламиз.

  1. Робби Кин – 13 гол

Янги асрнинг дастлабки ўн йиллигида “Тоттенхем” Робби Кин билан рақобатлаша олувчи бир қатор моҳир ҳужумчиларга эга эди. Димитар Бербатов, Жермейн Дефо, Даррен Бент ва Питер Краучлар клуб мураббийларининг танловдаги бош оғриқларидан эди.

Кин 36 марта захирадан майдонга тушган. Ўзининг энг сермаҳсул мавсумида у 16 гол уришга эришган.

  1. Виктор Аничебе – 13 гол

Аничебе Премьер Лигада атиги 27 гол урган ва шу сабабли ҳам уни бу рўйхатда кўриш бироз ғалати.

29 ёшни қаршилаган ҳужумчи ҳали яна ўз номини таблоларга ёздириб қўйиши мумкин. Нигериялик футболчи Премьер Лигадаги ўйинларининг 52 %да захирадан ўйинга қўшилган. У “Эвертон”да энг яхши “сеҳрли таёқча” эди.

  1. Энди Коул – 13 гол

Коул “Манчестер Юнайтед”да Йорк ва Шерингемлар каби асосий таркибга киришда қийинчиликка учраган. САФ асосий таркибни танлашда ҳақиқатдан жуда қийналган.

Коул шунга қарамай Премьер Лиганинг энг яхши тўпурарлари баҳсида 3-ўринни эгаллайди. У бутун фаолияти давомида 85 марта захирадан майдонга тушган.

  1. Дaниел Старридж – 15 гол

Старридж “Ливерпуль”да голлар қалаштириб ташлашни бошлаган бир пайтда жароҳатлар гирдобига тушиб қолди ва Премьер Лига тарихидаги энг яхши ҳужумчи бўлиш орзусини тўхтатиб қўйди.

Жисмоний кўрсаткичлари сабаб Старриджнинг Премьер Лигадаги дақиқалари чеклаб қўйилди ва айни вақтда у вақтини “Вест Бромвич”да ижарада ўтказмоқда.

  1. Питер Крауч – 16 гол

Маълум сабабларга кўра энг яхши “Б режа” бўлган Крауч захирадан майдонга тушиб 16 гол киритишга муваффақ бўлган.

Бўйдор ҳужумчи ўйин охирида чарчаб қолган ҳимоячиларни ҳаводаги хужумларда енгиб чиқиш тактикаси асосида ўзини кўрсата олган. У яқинда буни “Вест Хэм”га қарши баҳсда ҳам яна бир бор исботлади.

  1. Хавьер Эрнандес – 16 гол

Чичаритонинг “Манчестер Юнатед” учун ўтказган ўйинларининг ярмидан кўпида заҳирадан туширилган. Супер заҳира вакили “қизил иблислар” учун 16 гол киритган. 2013-йилда у ҳар 90 дақиқада 0.95 гол киритган.

  1. Оле-Гуннар Сольскяер – 17 гол

“Супер захира” вакили мақоми берилган футболчи “Манчестер Юнайтед”да 84 марта захирадан майдонга тушиб 17 гол уришга эришган.

Сольскяер 1999-йилда “Ноттингем Форест”га қарши беллашувда захирадан майдонга тушиб рекорд натижа – “покер” урган. Бундай кўрсаткич Премьер Лига тарихида ҳамон рекорд ҳисобланиб келинмоқда.

  1. Нванкву Кану – 17 гол

Кану Тьерри Анри ва Деннис Бергкамплар даврида “Арсенал”да иккинчи даражали ҳужумчи бўлган бўлсада, у 1990-йиллар охирида ўз ўрнига эга бўлган. Кану 155 учрашувнинг 118 тасида ўйинга сўнградан қўшилган.

  1. Оливье Жиру – 19 гол

Жиру ўтган икки йилда “Арсенал”нинг энг яхши захира ўйинчиси бўлган. У “тўпчилар” учун 45 учрашувнинг 33 тасида ўйиннинг якуний қисмида туширилган.

У бу мақомини “Челси”да ҳам давом эттирмоқда. У ўз маҳоратини “Саутгемптон”га қарши учрашувда такрорлади.

Франциялик ҳужумчи эндигина 31 ёшда ва унда ушбу рўйхатнинг карвонбошиси бўлиш имконияти бор.

  1. Жермейн Дефо – 24 гол

Дефо фаолиятининг кўпгина қисмини “Тоттенхем”нинг иккинчи даражали ҳужумчиси сифатида ўтказди. Юқорида санаб ўтилган супер-ҳужумчилар даврида у камдан-кам ҳолларда асосий таркибда тушириларди.

Дефо фаолиятининг дастлабки даврида “Вест Хэм”нинг захира ўйинчиси эди. У бу ишини кейинги жамоаларида ҳам давом эттирди. Бундан ташқари у миллий терма жамоада ҳам бу ишни бажарар эди. Айниқса унинг 2009-йилда Голландияга қарши учрашувдаги дубли ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлиши аниқ.

 

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!