Қашқадарё вилояти чемпионати: 3-тур рамзий терма жамоаси

Қашқадарё вилоят футбол федерацияси томонидан  вилоят ички чемпионатида  ҳар- бир турда  тур  рамзий жамоаси тузилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу талқин федерация ходимлари ва учрашувлардаги назоратчи ҳакамлар томонидан тур баҳслардаги энг яхши деб топилган футболчилар тур рамзий терма жамоасидан ўрин олади. 

Кеча вилоят чемпионати  3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қашқадарё вилояти Футбол Федерацияси ходимлари томонидан  илк бор тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқилди.

“Қарлиқ ” бу турни ўз майдонида “Бинокор”га қарши ўтказди. Элбек Жўраев шогирдлари рақибини йирик ҳисобда таслим қилишга эришишди. Муборакликлар мағлубиятсиз сериясини давом этиришди.

Жамоани зафарли юришида  “Қарлиқ” посбони Миржалол Зиёдуллаевни хиссаси катта бўлди. Рақибнинг  бир қатор хавфли кўринишдаги зарбаларни қайтаришга эришган Зиёдуллаев рамзий терма жамоадан ўрин олди.  

Яккабоғнинг “Семурғ” жамоаси  сардори Бекзод Раҳмонов турнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. У “Ҳисор”га қарши баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйишга эришди ва жамоасига дастлабки ғалабани туфҳа этди. Мазкур баҳсда  айрим сабабларга кўра, жамоа бош мураббий йўқлиги боис  “Семруғ” қанот ярим ҳимоячиси сардор сифатида  жамоани бошқаришни ўз зиммасига олди.

Қамашининг “Зафар” жамоаси сафарда “Турон”ни таслим қилишга эришди. Меҳмонлар сафида Искандар Тиловов  ҳужумда самарали ўйнай олди. У рақиблар дарвозасига киритилган беш голдан  иккисига муаллифлик қилди ва жамоасини турнир пешқадамига айланишига ёрдам берди.. 

“Бинокор” вакили Рамазон Озодов касбидаги баҳсда фаол ва чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турди. У рақиб ҳужумларини бартараф этишда бошқалардан устунлик қилди.

Ушбу турда “Касби дерби”сида муҳлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди.”Навбаҳор”-“Новқат-CITY” жамоалари қарма-қаршилигида “Насаф” жамоаси кипери Санжар Қувватовни укаси “Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси Шаҳзодбек Мусаев олд чизиқда анча фаол ҳаракат қилди ва ҳужумдаги тезкор ҳаракатлари билан ажиралиб турди. Жамоанинг йирик ғалабага эришишига катта ҳисса қушди.

3-турнинг энг яхши футболчиси “Семурғ”жамоаси сардори Бекзод Раҳмонов деб топилди.

3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон

Миржалол Зиёдуллаев (“Қарлиқ”)

Ҳимоячилар

 Рамазон Озодов (“Бинокор”)

Шаҳзод Абдувоитов (“Машъал-ФМ”)

ИномТошов(“Семурғ”)

Ярим ҳимоячилар

Бекзод Раҳмонов(“Семурғ”)

Муҳиддин Иброҳимов (“Зафар”)

Комил Олимжонов (“Ҳисор”)

Иззат Султонов (“Машъал-ФМ”)

Ҳужумчилар

Искандар Тиловов (“Зафар”)

Фахриддин Худойбердиев(“Қарлиқ”)

Шаҳзодбек Мусаев (“Навбаҳор”)

Фахриддин Чориев тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!