Қатар. Абдухолиқовнинг жамоаси “Пахтакор”нинг бўлажак рақибига мағлуб бўлди

Бугун Қатарда Юлдузлар лигаси кубоги турнири ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзига хос регламентга эга бўлган ушбу турнирнинг 5-турида ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” клуби ўз майдонида ОЧЛ плей-офф босқичида “Пахтакор”га қарши тўп сурадиган “Ал-Гарафа”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар ўз дарвозаларидан 4 бор гол олиб чиқишди ва бирор марта жавоб қайтара олишмади. Абдухолиқов учрашувда иштирок этмади.

Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ал-Харитият” клуби эса ўз майдонида “Қатар СК”дан 6:1 ҳисобида устун келди. Турсунов 90 дақиқа ўйнади ва сўнгги дақиқаларда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Қатар Юлдузлар лигаси кубоги. 5-тур

“Ас-Сайлия” – “Ал-Гарафа” 0:4

“Ал-Харитият” – “Қатар СК” 6:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!