Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март куни ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич 7-турида Тошкентда Қатар термасига қарши баҳс олиб боради. Биз эса бўлажак учрашув олдидан эртанги рақибимиз тарихидаги энг кўп  ўйин ўтказган 5 футболчи билан сизларни таништирамиз

Мавзуга оид:

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

>>Сўнгги дақиқалар талвасаси

>>ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Бизникилар жойлашган гуруҳ статистикаси

5. Халфан Иброхим – 87 та ўйин

“Ас-Сад” клуби афсонаси бўлган Халфанни кўпчилигимиз 2006 йилги Осиёнинг энг яхши футболчиси сифатида яхши биламиз. Қолаверса, Халфан бир неча маротаба Ўзбекистонга қарши ўйинларда иштирок этган. Ёдингизда бўлса, 2011 йилги ОК очилиш ўйинида айнан унинг ва дарвозабоннинг ўзаро тушунмовчилиги сабаб, Сервер Жепаров осонгина тўпни дарвозага киритган эди. Унинг ҳисобида терма либосидаги 84 ўйин мавжуд.

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

4. Иброхим Мажид – 92

Қатар термасининг амалдаги сардори ҳисобида бош жамоа либосидаги 92 та ўйин мавжуд. Гарчи ҳимоячи бўлсада, Мажид терма жамоа сафида 6 та гол киритишга эришган. Тўғри, уларнинг аксарияти ўртоқлик ўйинларига тўғри келади. Аммо…

>>Қатар термасининг ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокига оид фактлар

3. Билол Муҳаммад – 108

Бутун фаолиятини “Ал-Гарафа”га бағишлаётган Билол 2003 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келади. Сўнгги бор 2014 йилда Қатар термаси либосида майдонга тушган ҳимоячи ҳисобида терма либосидаги 108 та учрашув мавжуд.

2. Весам Ризиқ – 111

Сардор Рашидовнинг собиқ жамоадоши бўлган Ризиқ 2001-2014 йилларда Қатар миллий терма жамоасида фаолият юритган. Бу давр оралиғида эса Қувайтда туғилган ярим ҳимоячи Қатар термаси сафида 111 та ўйинда иштирок этишга муваффақ бўлган.

1. Себастьян Сория “Куинтана” – 120

Бу ном бизга жуда ҳам таниш… Умуман олганда 2006 йилдан буён Қатар термасида ўйнаётган Сория ҳисобида терма либосидаги 120 та учрашув мавжуд ва асли уругвайлик бўлган Сория Қатар термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Бундан ташқари “Куинтана” жаноблари Қатар термасид тарихидаги энг яхши тўпурарлардан биридир – 40 та гол. Бу борада эса Сория 1992-2004 йилларда тўп сурган Муборак Мустафога тенглашиб олди. Ундан ўзиб кетиши учун эса Сорияга яна битта гол керак. Умид қиламизки, ўша гол эртага киритилмайди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!