"Қизилқум" - "Насаф". Жамоалар бугун қандай либосда тўп суриши маълум бўлди (фото)

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекисто Суперлигаси 3-тури доирасида Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан одатга кўра, ҳар иккала жамоа мутасаддилари, учрашув комиссари ва бошқа расмий кишилар иштирокида митинг ўтказилиб, бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув комиссари Алексей Фролов учрашувни регламент талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш лозимлигини таъкидлаб, клубларга чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишларини тилади.

Мезбонлар “Насаф”га қарши кечадиган баҳсни оқ рангли футболкаларда ўтказиши аниқ бўлди. Қаршиликлар эса қизил рангли формада майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум”- “Насаф” учрашуви 18 март, якшанба куни соат 20:00да “Ёшлар спорт мажмуасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!