“Қизилқум” етти йиллик танаффусдан кейин Жиззахда ғалаба қозонди

Суперлиганинг 4-турида “Қизилқум” футболчилари мавсумдаги илк ғалабани расмийлаштиришди.

Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши беллашувда Ҳамиджон Актамов шогирдлари ишончли ғалабага эришишди - 3:1.

Бу билан “Қизилқум” етти йил ичида илк марта Жиззахда “Сўғдиёна”ни таслим этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунгача 2011 йилги мавсумда навоийликлар мезбонлар устидан (2:0) ғолиб чиқишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!