“Қозоғистон президенти кубоги”: Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан дуранг ўйнади

 

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Кеча, 7 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистон-2 жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳда Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон U-16 термаси бугун Қозоғистон ўсмирларига қарши 3-ўрин учун куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, иккинчи ўйинда Тожикистон ўсмирлари 3:1 ҳисобида таслим этилганди.

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
7 сентябрь, пайшанба

Қозоғистон-2 – ЎЗБЕКИСТОН 2:2
Қирғизистон – Албания 1:4
Тожикистон – Россия 0:2
Қозоғистон – Грузия 4:4

8 сентябрь, жума

7-ўрин учун. Қозоғистон-2 – Қирғизистон
5-ўрин учун. Албания – Тожикистон
3-ўрин учун. Қозоғистон – ЎЗБЕКИСТОН
ФИНАЛ. Россия – Грузия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!