"РБ Лейпциг" бош мураббийи истеъфога чиқди

223

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби бош мураббий Ральф Хазенхюттл истеъфога чиқди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича келишув ҳар иккала томоннинг розилиги билан бекор қилинган.

Маълумот учун, 50 ёшли австриялик мутахассис “Лейпциг”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Хазенхюттль жамоанинг Бундеслигадаги дебют мавсумидаёқ кумуш медалларни қўлга киритди ва ЕЧЛда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида 3-ўринни қўлга киритган “Лейпциг” кейинчалик Европа лигаси чорак финалига қадар етиб борди.

Эслатиб ўтамиз, “Лейпциг” жорий мавсум 6-ўринни эгаллади.