“РБ Лейпциг” спорт директори Венгернинг ўрнини эгаллаши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби Арсен Венгернинг ўрнига муносиб номзодни ишлашда давом этмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, “РБ Лейпциг” клуби спорт директори Ральф Рангник “тўпчилар” бош мураббийига айланиши мумкин. Германияда унга умидли мураббий сифатида қарашмоқда ва қолаверса, у ҳозирги жамоасида ҳам катта ҳурматга эга.

Илгарироқ, “Арсенал” бошқарувига Луис Энрике, Микель Артета ва Патрик Виералар тайинланиши мумкинлиги борасида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!