"РБ Лейпциг" ёзда етакчи футболчиларидан бирини йўқотиши мумкин

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ёзда ўзининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган ярим ҳимоячи Эмиль Форсбергни йўқотиши мумкин.

101 Great Goals тарқатган хабарга кўра 26 ёшли швециялик футболчи жамоадан кетиши ҳақида ўзи шаъма қилди. Форсберг ҳусусан ўз твиттерида шундай хабар қолдирди: “Ҳаммаси учун раҳмат”.

Таъкидлаш керакки, Эмиль дисквалификация туфайли жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафда бошқа майдонга туша олмайди ва шу сабабли ҳам у мухлислар билан ҳайрлашди.

Маълумот учун, Форсберг “РБ Лейпциг” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 112та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфери 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!